Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Фойдаланувчиларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришда кутубхоналараро абонемент йўли орқали олиб борилган ишлар мониторинги
27.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида ахборот-кутубхона маркази фондида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни фойдаланувчилар талабига асосан ҳудудлардаги ахборот-кутубхона муассасалари фондидан вақтинчалик сўраб олиш (Кутубхоналараро абонемент) йўлга қўйилган.

“Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари” деб номланган китоб кўргазмасининг тантанали очилиш маросими
27.09.2019

2019 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари” деб номланган китоб кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Халқаро тадбир Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ва кутубхоналар ўртасидаги профессионал ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга мувофиқ ўтказилди.

Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган “Туризм - тараққиётнинг қудратли омили” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
27.09.2019

2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Кашфиёт” ўқиш залида Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган “Туризм -  тараққиётнинг қудратли омили” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди ва шу санага бағишланган хужжатли фильм намойиш этилди. Кўргазмада сайёҳликни тарғиб қилувчи, фойдаланувчиларни мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасининг ўзига хос тарихи, урф-одатлари, сайёҳлик салоҳияти ва маданияти билан таништирувчи адабиётлар ва фото суратлар тақдим этилган.

ЭЪЛОН
27.09.2019

2019 йил 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси веб-сайтида профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш имконияти вақтинча чекланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Маъмурият

ЭЪЛОН
27.09.2019

2019 йил 30 сентябрда профилактика ва тозалаш куни ва 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмайди.

Маъмурият

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ