Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Фойдаланувчиларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришда кутубхоналараро абонемент йўли орқали олиб борилган ишлар мониторинги

Фойдаланувчиларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришда кутубхоналараро абонемент йўли орқали олиб борилган ишлар мониторинги
27.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида ахборот-кутубхона маркази фондида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни фойдаланувчилар талабига асосан ҳудудлардаги ахборот-кутубхона муассасалари фондидан вақтинчалик сўраб олиш (Кутубхоналараро абонемент) йўлга қўйилган.

Қуйидаги диаграммада жорий йилнинг 9 ойи давомида фойдаланувчилар сўрови ва уларнинг бажарилиши бўйича маълумот келтирилган. Ҳудудлар бўйича жами 211та ахборот-кутубхона муассасалари билан кутубхоналараро абонемент хизматини йўлга қўйиш бўйича келишув шартномалари тузилиши ва маълумот алмашинилиши натижасида фойдаланувчилар сўровига рад жавоби берилиш ҳолатлари камаймоқда.

Жадвалга асосан  Фарғона, Жиззах вилояти ахборот-кутубхона марказларида кутубхоналараро абонемент орқали хизмат кўрсатиш ишлари кўрсаткичлари ортган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент шаҳри ахборот-кутубхона марказларида эса шу давр мобайнида ҳудудлардаги муассасалар сўровига асосан ҳужжатлар берилган, лекин сўраб олинмаган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ