Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон-Қозоғистон: реставрация соҳасида хамкорликнинг янги қирралари
27.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2019 йил 25 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда “Шарқ китоблари реставрацияси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Шоир, ёзувчи, журналист ва жамоат арбоби Шотурсун Ғуломов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тадбир
27.09.2019

2019 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтган асрнинг 50-60 йилларида ижод қилган шоир, ёзувчи, журналист ва жамоат арбоби Шотурсун Ғуломов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан чоп этилган “Сайланма” ҳамда “Шотурсун Ғуломов замондошлари хотирасида” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунос олимлар, адиблар, тарихчилар, Шотурсун Ғуломовнинг ҳамкасблари ва издошлари, дўстлари ва яқинлари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Марказий Осиёда йиғма электрон каталогни шакллантириш ва Ўзбекистондаги CPI иштирокчиларининг тажрибалари ўқув семинарининг иккинчи куни
27.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошидаги Республика йиғма электрон марказида 2019 йил 26 cентябрь куни Жанубий Корея Республикасининг маданият вазирлигининг Маданий Ҳамкорлик Ташаббуси (Culture Partnership Inviative-CPI) лойиҳаси бўйича “Марказий Осиёда йиғма электрон каталогни шакллантириш ва Ўзбекистондаги CPI иштирокчиларининг тажрибалари” мавзусида ўқув семинарининг иккинчи куни давомида маданий тадбирлар ўтказилди.

Нодир нашрларни рақамлаштириш жараёни қандай кечмоқда?
26.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўз фондларида сақланаётган қўлёзмалар ва нодир нашрлар электрон каталоги ҳамда тўлиқ матни билан масофадан туриб  танишиш имкониятини тақдим этади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Волновое и корпускулярное строение материи-антиматерии: роль и значение пустоты в структуре” китоби билан бойиди
26.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Беларусия Республикаси “Озиқ-овқат бўйича Беларусия Фанлар академиясининг илмий-амалий маркази” Республика унитар корхонаси (РУП) бош илмий ходими, техника фонлари доктори, химия фонлари номзоди  В.С.Литвяк томонидан ҳадя этилган 2 қисмдан иборат “Волновое и корпускулярное строение материи-антиматерии: роль и значение пустоты в структуре” китоби билан бойиди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ