Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Марказий Осиёда йиғма электрон каталогни шакллантириш ва Ўзбекистондаги CPI иштирокчиларининг тажрибалари
26.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошидаги Республика йиғма электрон каталог марказида 2019 йил 25 cентябрь куни Корея маданият вазирлигининг Маданий Ҳамкорлик Ташаббуси (Culture Partnership Inviative-CPI) лойиҳаси бўйича “Марказий Осиёда йиғма электрон каталогни шакллантириш ва Ўзбекистондаги CPI иштирокчиларининг тажрибалари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларига эслатма
25.09.2019

  • Миллий кутубхонага фойдаланувчилар 14 ёшдан аъзо бўлишлари мумкин.
  • Бизнинг кутубхонага аъзо бўлиш осон! Бунинг учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат: паспорт, ҳарбий гувоҳнома ёки ID -рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида аъзо бўлиш мумкин. Кутубхонага 14-16 ёшли ўқувчилар туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва отаси ёки онасининг паспорти асосида аъзо бўлишлари мумкин. Аъзолик ID -карта уч йил муддатга берилади.
  • Сиз кутубхонага онлайн тарзда ҳам рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бунинг учун https://nlips.natlib.uz сайтига кирилади.
  • Кутубхонамизда ўн учта ўқув заллари фойдаланувчилар учун хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу ўқув залларида энг кўп сўраладиган адабиётлар очиқ фондга қўйилган.

 

МИЛЛИЙ КУТУБХОНАГА ЁШЛАРНИНГ ТАШРИФЛАРИ ОРТМОҚДА
25.09.2019

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккурини юксалтириш, она Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган ёшларни тарбиялаш асносида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва китоб тарғиботини кучайтириш каби эзгу ва хайрли ишларга катта эътибор берилмоқда. Шунингдек, ахборот-кутубхона фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланди. Бугунги кунда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ёшларнинг ташрифи, китобга бўлган меҳри, тадбирларга бўлган қизиқишлари ошиб бормоқда. Кўзлари ёниб турган ёшларимиз ўзларини қизиқтирган китобларни талаб қилишлари, излашлари бизни қувонтиради.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон” номли китоби билан бойиди
24.09.2019

Ўзбекистон тасвирий санъат галериясида Туркия Республикаси Президенти Маъмурияти ҳомийлигида ва TIKA (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистонлик ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари Москвадаги “Ҳамдўстлик давлатлари китобхонлари Ассамблеяси” да иштирок этдилар
20.09.2019

2019 йил 18 сентябрь куни МДҲ мамлакатларида Китоб йили доирасида Россия китоб уюшмаси Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди кўмагида Россия китоб уюшмасида “Ҳамдўстлик давлатлари китобхонлари Ассамблеяси” йирик халқаро лойиҳасини ташкил этди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ