Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида энг кўп ўқилган илмий ишлар (диссертациялар) таҳлили
20.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Илм” ўқиш залида мустақиллик йилларида ҳимоя қилинган турли соҳаларга оид илмий ишлар — диссертацияларнинг мажбурий нусхалари сақланади. Кутубхонага ташриф буюрувчи кўп сонли илмий изланувчиларнинг аксарияти ана шу диссертациялардан  фойдаланиб келишмоқда.

Янги ўқув йили – янги фойдаланувчилар
19.09.2019

Ҳар йили янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасига рўйхатдан ўтувчилар сони кескин ошиб бормоқда. Миллий кутубхонага одатда кунига 120-150 китобхон аъзо бўлса, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан эса кунига 250-350 китобхон аъзо бўлмоқда. Рўйхатдан ўтаётган кутубхона фойдаланувчиларига кутубхона фаолияти, янгиликларидан хабардор бўлишлари учун @natlib.uz. манзили орқали телеграмм-ботига уланишлари тавсия этилмоқда. Бугунги кунда Миллий кутубхонага умумий аъзо бўлганлар сони 235 025ташкил этади.

Китобхонлар учун онлайн мутолаа
19.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати томонидан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида китоб ва газеталарнинг электрон нусхаларини сайтимиз орқали бериб борилиши йўлга қўйилган.

Миллий кутубхонада “Очиқ эшиклар” ҳафталиги доирасида ўтказилган танловлар ғолиблари билан танишинг
19.09.2019

Миллий кутубхонада ўтказилган “Очиқ эшиклар” ҳафталиги доирасида “Севимли қаҳрамонимга мактуб” деб номланган танлов бўлиб ўтди ва танлов натижасига кўра энг яхши мазмунли ёзилган мактуб ғолиблари қўйидаги ўқувчилар деб топилди:

Миллий кутубхонада сақланаётган қўлёзмалар ва нодир нашрлар Маълумотлар базасидан фойдаланинг
18.09.2019

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шарқшунос олимлар, тарихчилар ва қадимги давр қўлёзмалари, тошбосма ва босма нашрларда муҳрланган маданий-тарихий меросимизни ўрганувчи мутахассислар манфаатини кўзлаган ҳолда, нодир китоблар каталоги ва электрон матнлар  билан танишиш имконини берувчи «Нодир нашрлар ва қўлёзмалар» Маълумотлар базаси ишлаб чиқилган. Ушбу дастур  ёрдамида фойдаланувчилар нодир нашрлар каталоги ва  рақамлаштирилган материаллар билан танишишлари мумкин.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ